Ўзбекистон дипломатлари ва ватандошларимиз Германиянинг Леверкузен шаҳрида миллий анъаналаримизни намойиш этдилар

Октябрь 07, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 81

ЛЕВЕРКУЗЕН, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Леверкузен шаҳрида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида “Шарқона” жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ушбу ҳудуддаги турли шаҳарларда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар ҳамда маҳаллий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Байрам тадбири “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди. Учрашувда юрт тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, бирдамликни мустаҳкамлаш ва ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадрият ва анъаналарини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамюртлар томонидан миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди, миллий спорт ва халқ ўйинлари ташкил этилди. Ўзбек миллий таомлари, хусусан, беш хил усулда палов тайёрланди.

Хориждаги ватандошлар билан суҳбат жараёнида Ўзбекистон билан маънавий-маданий ришталарни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Дипломатлар ҳамюртларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берди, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Мазкур тадбир Германияда истиқомат қилаётган юртдошларни бир давра атрофида жамлаш, улар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий маданият ва анъаналарни ёш авлодга етказишга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш