Чехияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Сентябрь 22, 2026. 15:00 • 2 дақ

59

ПРАГА, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда ватандошлар, махсус меҳмонлар ва жамоат фаоллари иштирок этди.

Расмий қисмда элчихона вакиллари ва Чехияда истиқомат қилаётган ватандошлар табрик сўзлари билан чиқиш қилдилар. Таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақиллигининг тарихий аҳамияти, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган натижалар ва халқаро майдонда давлатимиз обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Байрам дастуридан мусиқий ва ижодий чиқишлар алоҳида ўрин эгаллади. Ёшлар томонидан миллий қўшиқлар, гитара ва доира наволари, шеърий композициялар ҳамда ўзбек ва қорақалпоқ миллий рақслари ижро этилди. Меҳмонлар учун, шунингдек, миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир якунида ўзбек миллий таомлари — анъанавий палов, сомса ва ширинликлар тортиқ қилинди. Ушбу мулоқот ватандошлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш