Россиянинг Приморск ўлкасидаги ватандошлар учун эҳсон дастурхони ёзилди
Май 28, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 33ВЛАДИВОСТОК, 28 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан хориждаги ватандошлар учун “Эҳсон дастурхони” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Приморск ўлкасида фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз, талабалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ватандошлар, шунингдек, ўзбек миллий-маданий маркази ва маҳаллий мусулмонлар жамоаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида дипломатлар иштирокчиларни Қурбон хайити муносабати билан самимий табриклаб, мамлакатимизда хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, ватандошларга миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида турли салбий оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ўзбек маданиятини тарғиб этишнинг аҳамияти таъкидланди.
Тадбир давомида имом-хатиб томонидан Қуръон тиловат қилиниб, дуолар ўқилди.
Кўтаринки руҳда ўтган учрашув сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон Президентига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







