Гуандунда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учрашув ўтказилди
Сентябрь 30, 2026. 14:00 • 59 сония
• 74ГУАНЧЖОУ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг жанубий провинцияларида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дипломатлар мулоқот аввалида ҳамюртларимизни юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Ватандошларга сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, Хитой ҳукумати томонидан миграция соҳасида қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг фуқароларимиз учун аҳамияти, кўрсатилаётган консуллик хизматлари, уларнинг турлари ва ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Учрашувлар давомида юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, ўз таклифларини билдирди. Бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш хориждаги ватандошларни бирлаштириш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

