Бухорода Ўзбекистон–Туркия ректорлари форуми бўлиб ўтди

Май 25, 2026. 21:30 • 2 дақ

173
Бухорода Ўзбекистон–Туркия ректорлари форуми бўлиб ўтди
Бухорода Ўзбекистон–Туркия ректорлари форуми бўлиб ўтди
Бухорода Ўзбекистон–Туркия ректорлари форуми бўлиб ўтди
Бухорода Ўзбекистон–Туркия ректорлари форуми бўлиб ўтди

БУХОРО, 26 май. /“Дунё” АА/. Бухоро давлат техника университетида “Глобал рақобатбардошлик учун олий таълим соҳасида Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлигини ривожлантириш” мавзусида Ўзбекистон ва Туркия ректорларининг IV форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумда Ўзбекистон ва Туркиянинг 60 га яқин олий таълим муассасаси раҳбарлари, ректорлар, проректорлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.

Халқаро тадбир доирасида ташкил этилган учрашувда Туркия Олий таълим кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси, делегация раҳбари Эрол Аржаклиоғлу, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлиги директори Асрор Норов, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Бахтиёр Одилов ҳамда университет ректори Садоқат Сиддиқова қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ялпи мажлислар ўтказилди. Унда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, инновацион ҳамкорликни кенгайтириш ва академик интеграцияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум якунлари бўйича университетлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўнлаб меморандум ва “йўл хариталари” имзоланди. Шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш