Ўзбекистон Польшада бўлиб ўтган Халқаро Осиё конгрессида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди

Май 26, 2026. 09:55 • 3 дақ

66

ТОРУНЬ, 26 май. /“Дунё” АА/. Польшанинг Торунь шаҳрида бўлиб ўтган XIII Халқаро Осиё конгрессида Ўзбекистон делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзгарувчан дунёда ноаниқ келажакни шакллантириш: геосиёсий ўзаро алоқалар” шиори остида ўтказилган мазкур конгрессда Ўзбекистон, Хитой, Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия, Филиппин, Индонезия, Туркия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ мамлакатнинг дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

Польша томонидан давлат идоралари вакиллари, етакчи таълим ва илмий муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Халқаро Осиё конгресси 2014 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Марказий Европа ҳамда Осиё ўртасидаги ҳамкорлик жараёнларига жалб қилинган дипломатлар, олимлар, экспертлар ва бизнес вакиллари ўртасида фикр ҳамда тажриба алмашиш, шунингдек, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун муҳим майдон ҳисобланади.

Тадбирда Ўзбекистон делегациясига “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков раҳбарлик қилди.

Конгресснинг очилиш маросимида “Wydawnictwo Adam Marszałek” нашриёти президенти Адам Маршалек, Польша Ташқи ишлар вазирлиги вакили Радослав Флисюк, Куява-Помор воеводалиги вице-маршали Михал Конюх, Торун мери Павел Гулевский, сенатор Ришард Бобер, қатор давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқди.

Шунингдек ўқинг

Расмийлар, хусусан, Польша Ташқи ишлар вазирлиги ва Торун мэрияси вакиллари Ўзбекистон Польша учун Марказий Осиёдаги ишончли ва стратегик муҳим шерик эканини алоҳида таъкидлади. Улар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини қайд этди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакиллари ва мамлакатимиз делегацияси аъзолари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Янги Ўзбекистон” концепцияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлади. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, демократик жамият институтларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, мамлакатда қулай сармоявий муҳит ва бизнес юритиш учун шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, маданияти ва замонавий сайёҳлик инфратузилмасига бағишланган тақдимотлар ҳамда видеороликлар конгресс иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, юзга яқин давлат фуқаролари учун визасиз режим, электрон визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тизими, туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тақдим этилаётган давлат субсидиялари ҳақида маълумот берилди. 2024 йилдан йўлга қўйилган Варшава–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш борасида ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Конгресс доирасида “Ўзбекистон маданият кунлари” ҳам ташкил этилиб, унда мамлакатимизнинг бой маданий мероси, тарихий анъаналари ва миллий қадриятларини намойиш этувчи кўргазма ҳамда фотогалерея иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, ижобий таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Польшанинг Шарқ ҳамда Африкани ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот маркази ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш