Гуанчжоу автобуслари Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб безатилди
Сентябрь 17, 2026. 14:30 • 58 сония
• 165ГУАНЧЖОУ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри жамоат транспорти автобуслари Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб безатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу махсус безатилган автобуслар бир ой давомида шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади. Автобусларнинг ташқи дизайнида мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари, ноёб меъморий ёдгорликлари ва туристик салоҳиятини ифодаловчи тасвирлар ўрин олган.
Мустақилликнинг 35 йиллиги ва “Visit Uzbekistan” рамзлари орқали кенг жамоатчилик эътибори Ўзбекистоннинг муҳим тарихий санаси ҳамда бой маданий меросига қаратилмоқда.
Гуанчжоу аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари илк маротаба ташкил этилган ушбу тадбирни ижобий қарши олиб, Ўзбекистон ҳақида янада кўпроқ маълумот олишга қизиқиш ортаётганини таъкидлади.
Бу каби тарғибот кампаниялари мамлакатимиз сайёҳлик имкониятларини кенг оммалаштиришнинг ўзига хос ва самарали усули экани қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



