Самарқандда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ делегациялари иштирокида “C5+1” форматидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

Октябрь 19, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 111

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “C5+1” форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Самарқандда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Америка Қўшма Штатларини бирлаштирган “С5+1” форматидаги вазирлар учрашувини ўтказдик”, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Марказий Осиёдаги ҳамкасбларимиз ҳамда АҚШ Давлат котиби жаноб Марко Рубиони ушбу мулоқотга асос солинган шаҳарда учрашишдан мамнунмиз.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, узоқ муддатли инвестицияларни жалб этиш, транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашдик.

Муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик. Бу минтақамизда янги саноат қувватлари, иш ўринлари ва технологик имкониятларни яратишга хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, бизнес вакилларини устувор лойиҳаларни белгилаш ва илгари суришга жалб этиш учун “С5+1” ва “B5+1” форматлари ўртасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этдик.

Ишончимиз комилки, Самарқанддаги мулоқотимиз сиёсий келишувларни аниқ инвестициялар ва қўшма лойиҳаларга айлантиришга янги суръат бағишлайди.

Ўзбекистон “С5+1” Котибиятига ҳамраислиги давомида ушбу йўналишларда изчил ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш