Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Октябрь 19, 2026. 16:50 • 2 дақ

• 98
Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳрида “С5+1” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон–Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Администрациялари, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги фаол алоқалар юксак баҳоланди.

Шунингдек ўқинг

Товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва экология соҳаларида муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Самарали маданий-гуманитар алмашинувлар йўлга қўйилган.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда келгуси йилга мўлжалланган тадбирлар режасини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш