Шаҳрисабзда “Ироқи” халқаро каштачилик фестивали бошланмоқда

Август 13, 2026. 13:00 • 58 сония

40
Шаҳрисабзда “Ироқи” халқаро каштачилик фестивали бошланмоқда

ШАҲРИСАБЗ, 13 август. /“Дунё” АА/. Бугун Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида миллий ҳунармандчилик ва ноёб каштачилик санъатини кенг оммалаштиришга бағишланган уч кунлик “Ироқи” халқаро каштачилик фестивали бошланмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотига кўра, фестиваль асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий каштачилик анъаналарини намойиш этиш, моҳир усталар ижодини оммалаштириш ва ушбу санъат турига бўлган қизиқишни оширишга қаратилган.

Тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, шунингдек, қўшни давлатлардан келган моҳир каштачилар иштирок этиб, ўз ижодларининг ноёб ва қимматли намуналарини намойиш этадилар.

Фестиваль доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

- миллий каштачилик намуналари кўргазмаси;

- ҳунармандларнинг ижодий ишлари тақдимоти;     

- каштачилик бўйича маҳорат дарслари;

-миллий ҳунармандчиликка бағишланган кўргазма ва тақдимотлар;

- маданий-кўнгилочар тадбирлар;

-маҳаллий ва хорижий усталар ўртасида тажриба алмашиш тадбирлари.

Фестиваль 15 августга қадар давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш