Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 02, 2026. 16:30 • 3 дақ

• 3
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Сиэтлда Ўзбекистон–АҚШ сунъий интеллект ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди

СИЭТЛ, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида сунъий интеллект соҳасида тажриба алмашишга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Бош консулхона, Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши, “IT Park Uzbekistan” ҳамда Жаҳон рақамли технологиялар академияси (WDTA) томонидан ташкил этилди. Унда технология соҳаси, университетлар, инвестиция ҳамжамияти ва давлат ҳокимияти идоралари вакиллари иштирок этди.

“Microsoft” ва “Meta” компаниялари мутахассислари, Гарвард, Вашингтон ва Шимоли-Шарқий университетлар, Сиэтл маъмурияти ҳамда инновацион компаниялар вакилларининг иштирок этиши ушбу тадбир аҳамиятини янада оширди. Форум “Seattle AI Week” доирасида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ технологик шериклиги истиқболлари, кадрлар тайёрлаш, стартапларни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш ва амалий СИ ечимларини жорий қилиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси, Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши котибияти бошлиғи Нозима Давлетова мамлакатимизда рақамли ривожланиш соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида алоҳида сўз юритди.

У Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ишбилармонлик ҳамда инвестиция алоқалари жадал ривожланаётгани, икки мамлакатдаги манфаатдор ташкилотларнинг амалий ташаббусларини қўллаб-қувватлашда кенгашнинг имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Бош консул Ахрор Бурханов Ўзбекистоннинг АҚШ Тинч океани шимоли-ғарбий минтақаси билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида фикр юритди. Бош консулхонанинг минтақадаги технологик компаниялар, университетлар ва тадбиркорлик ҳамжамиятлари билан алоқалар ўрнатишга кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.

Шунингдек ўқинг

“IT Park Uzbekistan” вакили Руслан Яппаров миллий IT-экотизимнинг ривожланиши ва халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар бўйича тақдимот қилди. Тақдимотда етакчи СИ компаниялари иштирокида ёшларни ўқитиш, ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантириш ва ўзбек стартапларини хорижий бозорларга олиб чиқиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

WDTA ижрочи раиси Ел Ли Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни АҚШнинг илғор инновацион экотизимлари билан боғловчи технологик марказ сифатидаги имконияти ҳақида гапирди. У сунъий интеллектни ривожлантириш ва маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

“Permira” катта маслаҳатчиси, “Microsoft”нинг дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар йўналиши бўйича собиқ президенти Жулия Люсон замонавий СИ воситаларидан фойдаланиш имкониятлари ва таълим дастурларини янгилаш ҳақида сўз юритди.

Сиэтл шаҳрининг технологиялар бўйича бош директори Шеннон Смит муниципал хизматларни такомиллаштириш, қурилиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишда СИдан фойдаланиш тажрибасини тақдим этди. Сиэтл ва Тошкент ўртасида рақамли шаҳар бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Панель муҳокамаларида иштирокчилар университет инкубаторларини ривожлантириш, стартап дастурларини йўлга қўйиш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Форум якунида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Бош консулхонаси ва WDTA технологиялар ҳамда сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Ушбу ҳужжат тажриба алмашиш, университетлар, компаниялар ва давлат муассасалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, Ўзбекистон иштирокида таълим ташаббуслари ва синов лойиҳаларини ўрганишни назарда тутади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш