Қорақалпоғистонда кувайтлик шифокорлар иштирокида 187 та бепул операция ўтказилди
Ноябрь 01, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 159АЛ-КУВАЙТ, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан Қорақалпоғистонда “Al-Amal” тиббиёт гуруҳи ва “Шайх Абдулла ан-Нури” жамияти мутахассислари иштирокида хайрия тиббиёт миссияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур миссия доирасида 36 нафар кувайтлик шифокор 317 дан ортиқ беморни бепул кўрикдан ўтказиб, 187 та мураккаб жарроҳлик амалиётини бажарди. Тиббий ёрдам кардиология, онкология, гинекология, пластик жарроҳлик, офтальмология, ортопедия ва умумий жарроҳлик каби 7 та йўналиш бўйича кўрсатилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 4,2 миллион долларни ташкил этиб, шундан 3,9 миллион доллари тиббий хизматларга, 300 минг доллари эса зарур жиҳоз ҳамда сарфлаш материалларига йўналтирилди.
Бундай хайрия дастурининг иккинчи босқичи бўлиб, биринчиси 2025 йил 29 апрель – 5 май кунлари Нукус шаҳрида ўтказилган эди. Ўшанда 420 нафар беморга бепул тиббий ёрдам кўрсатилиб, 36 та операция бажарилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашида қатор учрашувлар ўтказилиб, Кегейли, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида ногиронлиги бўлган болалар учун амбулатор реабилитация марказларини ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



