Тошкентда Жаҳон божхона ташкилотининг VII глобал кинология форуми бошланди

Сентябрь 07, 2026. 12:00 • 59 сония

99
Тошкентда Жаҳон божхона ташкилотининг VII глобал кинология форуми бошланди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимизда Жаҳон божхона ташкилотининг VII глобал кинология форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) Бош котиби Иан Саундерс, Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, 50 нафардан ортиқ давлат божхона хизматлари вакиллари ҳамда 15 нафардан зиёд халқаро ташкилот экспертлари қатнашмоқда.

Иштирокчилар уч кун давомида хизмат итларидан фойдаланишнинг замонавий усуллари, кинологларни тайёрлаш, гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш, кинология инфратузилмасини ривожлантириш ва халқаро стандартларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ЖБТнинг глобал кинология форумига илк бор мезбонлик қилмоқда. Тадбир якунлари бўйича ЖБТнинг кинология бўйича Компендиумини қабул қилиш, Арманистон, Россия ва Венгрия божхона хизматларининг кинология бўлинмалари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш