Токио шаҳрида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Декабрь 20, 2025. 16:01 • 25 сония
• 180
ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Япония Бош вазири Санаэ Такаичи Ўзбекистон Президентини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди.
Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилди.
Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президентининг Японияга расмий ташриф якунланди
Токиода Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди