Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди
Декабрь 20, 2025. 12:04 • 52 сония
• 74
ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /“Дунё” АА/. “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда Япония Бош вазири Санаэ Такаичи, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.
Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақага Япония инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди. “Sumitomo”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric Power” компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш, “Toyota Susho” иштирокида АT инфратузилмасини модернизация қилиш, “Sojitz” компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, “JOGMEC” иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби Ўзбекистон – Япония инвестиция ташаббуслари шулар жумласидан.
Етакчилар ҳузурида тегишли лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Нара шаҳри мэри билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё + Япония” биринчи саммитидаги нутқи