Санкт-Петербургда “Консул” журналининг Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига бағишланган махсус сони нашр этилди

Август 06, 2026. 10:00 • 2 дақ

61

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 6 август. /“Дунё” АА/. “Консул” халқаро журналининг “Россия – Ўзбекистон” мавзусига бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Журналнинг ушбу сони Россия­–Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги кундаги ҳолатини акс эттириб, дипломатия, иқтисодиёт, таълим, маданият ва ҳудудлараро ҳамкорлик масалаларини қамраб олган.

Нашр муқаддимасида Санкт-Петербург ҳукумати аъзоси, Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Евгений Григорьевнинг табрик сўзи берилган. Журнал саҳифаларида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерховнинг “МДҲга 35 йил. Ишонч, шериклик ва умумий келажак макони” номли мақоласи, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули Абдураҳмон Маҳмудов билан уюштирилган интервью ўрин олган.

Шунингдек ўқинг

“Консул” саҳифаларида Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон кунлари, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, олий таълим, туризм, маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки томонлама алоқаларнинг бошқа долзарб йўналишларига бағишланган мақолалар тақдим этилган. Мақолалар муаллифлари Ўзбекистон ва Россия дипломатлари, экспертлари ва илмий доира вакилларидир.

“Россия – Ўзбекистон” мавзусидаги рукндан ташқари, журнал ўқувчиларни муҳим халқаро воқеалар, жумладан, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг якунлари, “Ёш дипломат мактаби”нинг навбатдаги битирувчилари ҳамда халқаро ҳамкорлик соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан таништиради.

Ушбу махсус сон Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва конструктив мулоқотни ривожлантиришга қўшилган яна бир ҳисса бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш