Ўзбекистон элчиси Беларусь ДБҚ раҳбари билан товар айланмасини жадаллаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилди

Август 07, 2026. 14:30 • 2 дақ

70
Ўзбекистон элчиси Беларусь ДБҚ раҳбари билан товар айланмасини жадаллаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилди

МИНСК, 7 август. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов Беларусь Давлат божхона қўмитаси раиси Владимир Орловский билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида ўзаро товар айланмасини икки бараварга ошириш ҳамда амалдаги санкция чекловлари шароитида чегараларда юклар ушланиб қолишининг олдини олиш мақсадида товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Божхона тартиб-қоидаларини рақамлаштириш ҳамда Беларусь ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш электрон тизимларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ маълумотларнинг автоматик алмашинувига ўтиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, Беларусь божхона постларида қўшма ишларни ташкил этиш ва юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш масалаларини кўриб чиқдилар. Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Божхона қўмитаси сўровларини кўриб чиқиш ва ижро этишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш