Конья шаҳрида Алишер Навоий бобомиз хотирланди
Февраль 09, 2026. 17:42 • 45 сония
• 133КОНЬЯ, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Алишер Навоийнинг 585 йиллик таваллуди муносабати билан Туркиянинг Конья шаҳридаги Нежмеддин Эрбакан университетида илмий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ali Sir Nevâînin Türk Edebiyatindaki Yeri Ve Onemi” (Алишер Навоийнинг туркий адабиётдаги ўрни ва аҳамияти) номли ушбу тадбир Тошкент кимё халқаро университети билан ҳамкорликда ўтказилди.
Учрашувда университет профессори Гулноза Одилова сўзга чиқиб, буюк бобомизнинг илмий мероси ва туркий тил тарихидаги ўрни, замонавий навоийшуносликка оид янгиликлар ва бугунги кунда мамлакатимизда Алишер Навоий меросини ўрганишга оид тадқиқотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Анжуман давомида Тошкент кимё халқаро университети ташаббуси билан нашр этилган ва турк тилига таржима қилинган Алишер Навоий меросига доир “Шарқ дурдоналари” китоби тақдимот ўтказилди.
Талабалар Навоий меросига оид ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди.
Тадбир давомида маҳаллий профессор-ўқитувчилар буюк аждодимизнинг умумтуркий адабиёт ва қадриятларимиздаги ўрни, Туркияда Алишер Навоий тадқиқотлари бўйича фикр билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



