Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Июль 17, 2026. 20:30 • 56 сония

123
Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

ВАРШАВА, 17 июль. /“Дунё” АА/. Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Ф.В. мамлакатга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унинг қайтарилиши Ўзбекистон элчихонаси томонидан кўрилган ташкилий-дипломатик чора-тадбирлар ҳамда Польша Адлия вазирлиги билан ҳамкорлик натижасида амалга оширилди. Қайтариш операцияси Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан ташкил этилди.

1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Ф.В. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Интерполнинг қизил билдиришномаси асосида қидирувда бўлган.

Фуқаро Ўзбекистон Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Варшавадан Тошкентга олиб келинди.

Элчихона вакилларининг маълум қилишича, ушбу саъй-ҳаракат хориждаги Ўзбекистон фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро қидирувдаги шахсларни мамлакатга қайтариш борасидаги тизимли ишларнинг навбатдаги амалий самараси бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш