Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди

Сентябрь 10, 2026. 21:30 • 2 дақ

7
Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швециянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган элчиси Мартин Розенни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Швециянинг Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Мартин Розен жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, ­ – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон–Швеция муносабатлари сезиларли даражада фаоллашмоқда.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Элчи жанобларига янги вазифасида муваффақиятлар тилаб, ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун биргаликда ишлашга тайёр эканимизни билдирдик”.

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 8 апрелда ўрнатилган.

Мартин Розен 2022–2026 йилларда Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Томас Данестад ўрнига тайинланди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш