Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди

Июль 14, 2026. 15:30 • 2 дақ

89
Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий фуқаролар учун қўшилган қиймат солиғини (Tax Free) қайтариш тизими жорий этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Янги тизим сайёҳларга мамлакат ҳудудида харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариб олиш имконини беради. Маблағлар нақд пул шаклида ёки банк картасига ўтказиш орқали қайтарилиши мумкин. Нақд пулсиз шакл танланганда, маблағлар товар мамлакатдан олиб чиқилгандан сўнг 3 иш куни ичида ўтказилади.

ҚҚСни қайтариш мумкин бўлган энг кам харид суммаси 300 000 сўмни (ҚҚС билан бирга) ташкил этади. Бунда хорижий фуқароларга солиқ суммасининг 85 фоизи қайтарилади, қолган 15 фоизи эса “Tax Free” тизими оператори хизматларини қоплашга йўналтирилади.

Шунингдек ўқинг

Мазкур тизимнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳлар учун жозибадорлигини янада ошириши, чакана савдо ҳажмини кенгайтириши ҳамда туризм соҳасининг изчил ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Келгусида тизимни босқичма-босқич кенгайтириш, уни аэропортлардан ташқари темир йўл вокзаллари ва чегара божхона постларида ҳам жорий этиш, шунингдек, чакана савдо нуқталарининг кенгроқ қамровини таъминлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, жараённи соддалаштириш мақсадида уни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун замонавий ахборот технологиялари ва мобиль ечимлардан кенг фойдаланиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш