Ўзбекистон илк бор Сибирдаги йирик халқаро гастротуризм фестивалида иштирок этди
Июль 14, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 135НОВОСИБИРСК, 14 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Сибир минтақасидаги энг йирик халқаро гастрономик ва туристик тадбирлардан бири ҳисобланган “В Сибири — есть!” фестивалида илк бор иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳар йили Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган мазкур фестиваль юзлаб туризм соҳаси вакиллари, миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ҳамда Сибирнинг турли ҳудудларидан минглаб меҳмонларни бир майдонга жамлайди.
Жорий йилги фестивалда Ўзбекистон хорижий давлатлар орасида ягона иштирокчи сифатида ўзининг бой маданий мероси, миллий санъати, анъана ва урф-одатлари, шунингдек, ўзбек миллий таомларини кенг намойиш этди.
Тадбир доирасида миллий услубда безатилган Ўзбекистон павильонида мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси, туризм салоҳияти ва замонавий сайёҳлик йўналишларини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилди.
Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, юртимиз бўйлаб оммабоп туристик йўналишлар, миллий ошхона, ҳунармандчилик анъаналари ҳамда бой маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, уларга туризм имкониятларини тарғиб этувчи ахборот-тақдимот материаллари тарқатилди.
Мазкур фестивалда Ўзбекистоннинг иштирок этиши мамлакатимиз туристик салоҳиятини Сибир минтақасида кенг тарғиб қилиш, хорижий сайёҳлар орасида юртимизга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


