Абу-Дабининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Июль 11, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 200АБУ-ДАБИ, 11 июль. /“Дунё” АА/. БАА пойтахтида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган реклама кампанияси амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Абу-Дабининг марказий кўчаларидаги LED-экранлар орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, бой маданий-тарихий мероси ҳамда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган видеороликлар намойиш этилмоқда.
Мазкур тарғибот тадбирлари Абу-Даби–Тошкент–Абу-Даби йўналишида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан ташкил этилди.
Қайд этилишича, янги авиақатновнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги сафарларни янада қулайлаштириб, туристик алмашинувни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқалари ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имконият яратади.
“Etihad Airways” томонидан мазкур йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётганининг яна бир амалий ифодаси сифатида баҳоланмоқда.
Янги авиақатнов маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


