Ўзбекистонда Кинематографчилар уюшмаси ва Кино саноати вакиллари уюшмаси Ўзбек киноси вакиллари палатасига бирлаштирилади
Ноябрь 29, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 117
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти кино саноатини ривожлантириш ва миллий кинони халқаро миқёсда тарғиб қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари телерадиоэшиттириш уюшмаси “OSBU”нинг расмий сайтига таяниб.
Ҳужжатда Маданият вазирлиги тасарруфида “Ўзбекфильм” миллий кинокомпаниясини ташкил этиш назарда тутилган. “Қорақалпоқфилм” муассасаси негизида миллий киностудия ташкил этилади. Кинематографчилар уюшмаси ва Кино саноати вакиллари уюшмаси эса Ўзбек киноси вакиллари палатасига бирлаштирилади. Шунингдек, кинотанқидчилар клуби ташкил этилиб, Тошкентда болалар фильмларини яратиш мактаби ва платформаси очилади.
“Ўзбекфильм” таклифига кўра, Маданият вазирлиги алоҳида аҳамиятга эга лойиҳаларга “Миллий кинолойиҳа” мақомини бериши мумкин бўлади.
2028 йил 1 январга қадар чипта сотишнинг ягона ахборот тизими ва “Ўзбекфильм” миллий онлайн платформасини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат маблағлари ҳисобидан суратга олинган барча фильмлар ҳамда давлат архивларидаги киноматериаллар бепул рақамлаштирилиб, платформага жойлаштирилади. Хусусий студияларнинг фильмлари шартнома асосида жойлаштирилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси