Покистон ОАВ: Янги Ўзбекистон Конституцияси инсон қадри ва фуқаролар ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолатига айланди

Ноябрь 28, 2026. 15:00 • 3 дақ

• 145
Покистон ОАВ: Янги Ўзбекистон Конституцияси инсон қадри ва фуқаролар ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолатига айланди
Покистон ОАВ: Янги Ўзбекистон Конституцияси инсон қадри ва фуқаролар ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолатига айланди
Покистон ОАВ: Янги Ўзбекистон Конституцияси инсон қадри ва фуқаролар ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолатига айланди

ИСЛОМОБОД, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистон оммавий ахборот воситаларида Янги Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига доир туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, оммабоп “Pakistan In the World” нашрида “Янги Ўзбекистон Конституцияси: давлат мустақиллигидан инсон қадри улуғланган давр сари” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда жорий йилда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 34 йиллиги кенг нишонланаётгани таъкидланган.

Материалда Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми ўтказилиб, янги Конституция қабул қилингани таъкидланган. Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим натижаларидан бири Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатида мустаҳкамланиши бўлди.

Мазкур ўзгаришлар натижасида муносиб меҳнат қилиш, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш, таълим олиш ва уй-жойга эга бўлиш, болалар, хотин-қизлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа фуқароларни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилди.

“Margalla Tribune” нашрида ёритилган мақолада Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси 33-моддасида давлат жаҳон ахборот тармоғи интернетдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши лозимлиги белгилангани қайд этилган.

“Рақамли трансформациянинг энг муҳим шартларидан бири инсон ҳуқуқларининг конституциявий кафолатларини таъминлашдан иборатдир. Хусусан, Конституциянинг 31-моддаси шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишни, 34-моддаси фуқароларнинг ҳуқуқларига дахлдор бўлган ҳужжатлар ва давлат органлари қарорлари билан танишиш имкониятини, 50-моддаси таълим олиш ҳуқуқини кафолатлайди”, – дея таъкидланган мақолада.

Шунингдек ўқинг

“The World News” электрон нашрида “Ўзбекистон Конституцияси ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш имконини беради” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақолада 2023 йилда умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган Ўзбекистон Асосий Қонунининг янги таҳририда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича нормалар янада кучайтирилгани ёритилган.

“Ислоҳотларнинг аҳамияти нафақат Конституциядаги моддалар сонининг 128 тадан 155 тага кўпайгани, балки инсон ҳуқуқларининг кенгайтирилиши ва давлатнинг уларни таъминлаш борасидаги мажбуриятлари кучайтирилганида намоён бўлади. Ўзбекистон ҳуқуқий ва ижтимоий давлат сифатида эълон қилинди (1-модда), инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати эса олий қадрият деб эътироф этилди (13-модда)”, – дейилган манбада.

Нашрда мазкур қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро пактларда белгиланган стандартларни янада ривожлантириши таъкидланган. Хусусан, Янги Конституцияда ўлим жазоси, қийноққа солиш ҳамда инсон қадр-қимматини камситувчи муомала тақиқлангани (25–26-моддалар) алоҳида урғуланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш