Жавоҳир Синдаров  ва Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади

Ноябрь 29, 2026. 11:20 • 2 дақ

• 158
Жавоҳир Синдаров  ва Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
Жавоҳир Синдаров  ва Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
Жавоҳир Синдаров  ва Гукеш Доммаражу тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтаётган FIDE жаҳон шахмат чемпионати доирасида Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдаров ўртасидаги тўртинчи партия ҳам дуранг билан якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

34 юриш давом этган баҳсда ҳар икки шахматчи юқори маҳорат ва аниқ ўйин намойиш этди. Оқ доналарда ўйнаган Гукеш Доммаражу баҳсни шоҳ пешкаси билан бошлади. Жавоҳир Синдаров эса Петров ҳимоясини танлади. Мураккаб кураш давомида ҳар икки гроссмейстер хатоларга йўл қўймасдан, ўзаро тенгликни сақлаб қолди. Якунда такрорий шах бериш орқали партия дуранг билан тугади.

Шу тариқа, чемпионлик баҳсида умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Бешинчи партия бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Бу сафар Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ўйнайди.

Мусобақа доирасида шахмат мухлислари учун ташкил этилган тадбирларда машҳур гроссмейстерлар, қатор нуфузли мусобақалар ғолиблари – нидерландиялик Аниш Гири ҳамда украиналик Анна Музичук иштирок этди. Улар 22 нафар шахматчига қарши тандем сеансида куч синашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш