Варшавада Риштон кулолчилик мактаби тарғиб қилинди
Июнь 21, 2026. 09:15 • 2 дақ
• 65ВАРШАВА, 21 июнь /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан Осиё ва Тинч океани музейи билан ҳамкорликда Варшавадаги “Катта устахона” ижод саройида “Ўзбекистон анъанавий кулолчилиги: Риштон усталари меҳмонда” номли маданий-маърифий учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир иштирокчиларига элчихона вакиллари томонидан мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, кулолчилик санъати, мазкур йўналишдаги Риштон мактаби тарихи, бадиий хусусиятлари ва замонавий ривожланиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Осиё ва Тинч океани музейи Марказий Осиё коллекцияси куратори Каролина Кшивицка ўзининг Ўзбекистонга амалга оширган ижодий ва тадқиқот сафарлари, Риштон кулоллари билан учрашувлари, анъанавий сопол буюмларни тайёрлаш жараёни, нақшларнинг рамзий маъноси ҳамда ўзбек халқ амалий санъати хусусида тўхталиб ўтди.
Иштирокчилар эътиборига Риштон кулолчилиги тарихи, маҳаллий усталар тажрибаси, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва уларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш имкониятлари тўғрисида тақдимот ҳавола этилди.
Учрашув давомида ўзбек миллий ҳунармандчилигини Польшада тарғиб қилиш, келгусида кўргазмалар, маърузалар, маҳорат дарслари ва маданий алмашинув тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

