Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Июнь 20, 2026. 17:09 • 2 дақ

55
Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
“Дунё” АА архивидан олинган фотосурат

ТОШКЕНТ, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

“Покистон Ислом Республикаси Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида ҳамкасбим Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Жаноби Олийларига Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми ҳамда Покистоннинг мазкур жараёндаги фаол медиаторлик саъй-ҳаракатларини эътироф этиб йўллаган мактуби учун самимий миннатдорлик билдирди. Музокараларнинг кейинги босқичлари ҳам конструктив руҳда давом этиши, эришилган келишувларнинг самарали амалга оширилиши эса минтақавий хавфсизлик, барқарорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдик. Икки биродар мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсий идораларимиз ўртасидаги яқин, ишончли ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш