Ўзбекистон фармацевтика соҳаси Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада намойиш этилди

Июнь 21, 2026. 10:25 • 2 дақ

65
Ўзбекистон фармацевтика соҳаси Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада намойиш этилди
Ўзбекистон фармацевтика соҳаси Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмада намойиш этилди

ШАНХАЙ, 21 июнь. /“Дунё” АА/. Шанхайда ўтказилган “PMEC China 2026” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон фармацевтика саноатининг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фармацевтика ускуналари ва технологиялари соҳасида Осиёдаги энг йирик ихтисослаштирилган майдонлардан бири ҳисобланган ушбу тадбирда 120 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд компания ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакили мамлакатимизда соҳани модернизация қилиш, қонунчиликни эркинлаштириш ва глобал ишлаб чиқариш ҳамда сотув занжирларига интеграциялашувга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ички бозорнинг юқори ўсиш суръатлари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, халқаро GMP стандартларини жорий этиш, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, инвесторлар учун имтиёзлар ва истиқболли сармоявий лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма доирасида Хитойнинг “Gusu Purifying Technology Co.” компанияси раҳбари Чжан Хонвэй билан учрашув ўтказилди. Томонлар фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва GMP сертификатига эга тоза хоналар учун муҳандислик ечимлари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида Хитой томони инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга делегация юборишга тайёрлигини билдирди.

“Gusu Purifying Technology Co.” – фармацевтика ва юқори технологиялар саноати корхоналари учун “тоза хоналар” ҳамда фильтрлаш тизимлари бўйича комплекс муҳандислик ечимларини тақдим этувчи Хитойнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш