Logo

Венгриялик ўқувчилар ўртасида “Ўзбекистонни ким яхшироқ билади?” мавзусида танлов ўтказилади

Февраль 10, 2026. 08:10 • 49 сония

55

БУДАПЕШТ, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси ташаббуси билан Лакителек шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда элчихона дипломатлари, Венгрия парламенти вакиллари, Лакителек шаҳар мэрияси котибияти ходимлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Венгрия Миллий мажлиси спикери ўринбосари Шандор Лежак Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро алоқалар, маданий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик хусусида тўхталиб ўтди. У 2024 йилда Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилгани алоҳида таъкидлади.

Лакителек шаҳри мэри ҳамда маҳаллий “Lakiteleki Eo‘tvo‘s Loránd Általános Iskola” мактаби директори Алишер Навоий ижоди ҳақида сўз юритди.

Мутахассислар Алишер Навоий меросини асраб-авайлаш, буюк мутафаккирнинг ўзбек тилини ривожлантиришдаги бебаҳо ўрни, Венгрияда Алишер Навоий ижодини ўрганиш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш бўйича фикр билдирди.

Тадбирда 2026 йилда “Lakiteleki Eo‘tvo‘s Loránd Általános Iskola” мактаби ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистонни ким яхшироқ билади?” мавзусида танлов ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш