Logo

Венгриянинг етакчи компанияси Ўзбекистон билан энергетика ва инфратузилмавий лойиҳалар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

Февраль 08, 2026. 16:00 • 42 сония

92
Венгриянинг етакчи компанияси Ўзбекистон билан энергетика ва инфратузилмавий лойиҳалар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор

БУДАПЕШТ, 8 февраль. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистон дипломатлари Венгриянинг етакчи “MOL Group” компанияси раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги истиқболли лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар ҳамкорликнинг амалий босқичлари бўйича муҳим келишувларга эришди. Хусусан, шу йил февраль ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “MOL Group” компанияси учун таклиф этиладиган истиқболли блоклар рўйхати шакллантирилиб, тақдим этилади. Бу хорижий инвесторларга мамлакатимизнинг хомашё базасини ўрганиш ва қидирув ишларини режалаштириш имконини беради.

Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2026 йилнинг март ойида “MOL Group” вице-президенти бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий ташрифи ташкил этилади. Ташриф доирасида лойиҳаларнинг техник жиҳатларини жойида ўрганиш ва якуний келишувларга эришиш назарда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш