Logo

Покистон матбуоти: Ўзбекистон Покистон портлари орқали жаҳоннинг юзлаб портлари билан тўғридан тўғри денгиз алоқаларини йўлга қўйган

Февраль 02, 2026. 09:00 • 3 дақ

107
Покистон матбуоти: Ўзбекистон Покистон портлари орқали жаҳоннинг юзлаб портлари билан тўғридан тўғри денгиз алоқаларини йўлга қўйган
Покистон матбуоти: Ўзбекистон Покистон портлари орқали жаҳоннинг юзлаб портлари билан тўғридан тўғри денгиз алоқаларини йўлга қўйган
Покистон матбуоти: Ўзбекистон Покистон портлари орқали жаҳоннинг юзлаб портлари билан тўғридан тўғри денгиз алоқаларини йўлга қўйган

ИСЛОМОБОД, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг «Daily Ausaf», «Sub News English», «The Diplomatic Insight», «News Network Pakistan» ва «Daily Sub News» каби электрон нашрларида «Ўзбекистон ташқи савдосида Покистон портларининг стратегик аҳамияти» сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Жаҳон геосиёсатида кузатилаётган беқарор вазият, шунингдек транспорт-логистика тизимларида юзага келаётган узилишлар ва муаммолар давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларига, қолаверса, мамлакатлар миллий иқтисодиёт барқарорлигига ҳамда аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатиб келмоқда. Бундай шароитда мамлакат ташқи савдо транспорт йўлакларининг стратегик жиҳатдан оқилона ташкил этилиши ва уларнинг турли кутилмаган ўзгаришларга нисбатан бардошлилиги ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, шунингдек аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб етади», – дейилган мақола аввалида.

Ўзбекистон ўзининг ноёб географик жойлашувига кўра денгизга чиқиш учун камида икки давлат ҳудудидан ўтишни талаб қиладиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, мамлакат Евроосиё минтақасининг марказида жойлашганлиги сабабли қадимдан муҳим савдо йўллари чорраҳасида бўлиб келган.

Бу ҳолат мамлакат ҳудудини транспорт тармоқлари учун юк оқимлари жамланадиган ва тарқаладиган стратегик макон сифатида кўрилишга хизмат қилиб келган. Ҳозирда мазкур географик ва транзит салоҳиятдан оқилона ва тўлақонли фойдаланиш нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун минтақанинг ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Мазкур салоҳиятдан фойдаланишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан транспорт соҳасида бир неча ташаббусли лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда, хусусан «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» темир йўл қурилиши лойиҳаси ҳамда шу лойиҳа доирасида илгари сурилган «Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» халқаро мультимодал транспорт йўлаги нафақат Ўзбекистонни энг яқин денгиз портлари билан боғлайди балки, Жанубий Осиё бозорлари, Яқин Шарқ, Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаларига энг қисқа денгиз йўли орқали чиқиш имкониятига эга бўлади», –таъкидланган манбада.

Материалларда, шунингдек, 2025 йил якунларига кўра, «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» коридори орқали ташилган юклар ҳажми 400 минг тоннадан ошгани, ўтган йилга нисбатан мазкур кўрсаткич 11 фоизга ортгани қайд этилган. Айниқса, хорижий давлатлардан импорт юклари ҳажми 22 фоизга ўсиб 243 минг тоннага этгани Покистон портлари орқали ташувлар Ўзбекистон ички бозори учун ҳам муҳим аҳамият касб етаётганини кўрсатади.

«Ўзбекистон Покистоннинг Карачи, Қасим, Гвадар каби учта муҳим денгиз портларига чиқиш чиқмоқда. Ушбу портлар орқали жаҳоннинг юзлаб портлари билан тўғридан тўғри денгиз алоқалари йўлга қўйилган. Бу Ўзбекистон экспорт маҳсулотларини Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Осиё–Тинч океани бозорларига тезкор ва рақобатбардош нархларда етказиб бериш имконини яратади», – деб ёзган Покистон ОАВ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш