Logo

АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Декабрь 15, 2025. 09:31 • 2 дақ

255
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Род-Айленд штатининг Провиденс шаҳридаги Браун университетида 13 декабрь куни кечқурун бўлиб ўтган отишма натижасида имтиҳон жараёнида бўлган ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган фожиали отишма оқибатида ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқовнинг ҳалок бўлгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, – деб ёзди ТИВ вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ўзининг telegram-каналида. – Мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир. Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб борилмоқда”.

BBC маълумотига кўра, Род-Айленд штатининг Провиденс шаҳридаги Браун университетида имтиҳонлар пайтида содир бўлган отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши оғир яраланган. Яна бир киши оғир бўлмаган жароҳат олган.

Отишма 13 декабрь куни кечқурун Barus & Holley муҳандислик фанлари биносида содир бўлган. Ҳужум пайтида бинода имтиҳонлар бўлаётган эди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналmд Трампга маълум қилинган. У Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида воқеа жойида ФҚБ ходимлари ишлаётганини маълум қилган.

Браун университети энг нуфузли хусусий университетлар гуруҳи бўлган Ivy League аъзоси ҳисобланади. Таълим муассасасида 10 минг 400 нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Barus & Holley корпусида 100 дан ортиқ лаборатория, ўнлаб аудитория ва маъмурий бинолар мавжуд.

BBC сайтидан олинган сурат.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш