Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Декабрь 15, 2025. 10:24 • 2 дақ
• 135
ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /“Дунё” AA/. Тошкент шаҳрида 10 декабрь куни Ўзбекистон ва Бразилия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, маслаҳатлашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ҳамда Бразилия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сюзан Клеебанк бошчилик қилдилар. Тадбирда, шунингдек, Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сержио Родригес дос Сантос ҳам иштирок этди.
Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқотнинг изчил ривожланиб бораётгани, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги мунтазам алоқалар ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, товар айирбошлашни диверсификация қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бразилия томонига қишлоқ хўжалиги, қайта тикланувчи энергетика, саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган инвестициявий таклифлар тақдим этилди.
Шунингдек, гуманитар ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мактаб ўқувчилари ва талабаларининг халқаро олимпиадаларда иштирокини рағбатлантириш, рақамлаштириш ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар халқаро ва иқлим кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон–Бразилия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш нияти қайд этилди.
“Дунё” AA олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди