Logo

Покистон ОАВ: Ўзбекистон ва Туркманистоннинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги бугунги кунда стратегик аҳамият касб этмоқда

Декабрь 15, 2025. 09:00 • 3 дақ

86
Покистон ОАВ: Ўзбекистон ва Туркманистоннинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги бугунги кунда стратегик аҳамият касб этмоқда

ИСЛОМОБОД, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Islamabad Post” ва “Diplomatic News Agency” электрон нашрларида “Марказий Осиё транспорт интеграцияси: Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ҳиссаси” сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон ва Туркманистоннинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги бугунги кунда стратегик аҳамият касб этиб, Марказий Осиё боғлиқлигининг янги архитектурасини шакллантиряпти ва минтақанинг кенг Евроосиё маконига чиқиши учун қўшимча имкониятлар яратмоқда. Икки давлатнинг Шарқ – Ғарб ва Шимол – Жануб асосий транзит йўналишлари чорраҳасида жойлашгани, бу логистика, мультимодал ташувлар ва рақамли ечимлар соҳасидаги қўшма лойиҳаларга юқори талабни белгилайди”, – дейилади мақолаларда.

Покистон ОАВ ёзганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли минтақада яхши қўшничилик ва ишонч муҳити мустаҳкамланмоқда, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик ва интеграция чуқурлашмоқда.

“Ўзбекистон раҳбари ўзининг яқинда эълон қилинган “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласида таъкидлаганидек: “Аста-секин Марказий Осиёнинг янги минтақавий ўзига хослиги деб аташ мумкин бўлган жиҳат вужудга келмоқда. Ягона минтақавий маконга дахлдорлик ҳисси шаклланмоқда, бу ерда қўшничилик муаммо эмас, балки имкониятдир, бу ерда бир кишининг муваффақияти умумий ютуққа айланади”, – дея қайд этилган манбаларда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлиги ушбу тенденцияни яққол акс эттиради: инфратузилма лойиҳаларини синхронлаштиришни кучайтириш ва транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали мамлакатлар янада рақобатбардош ва барқарор логистика занжирлари учун замин яратмоқда.

2025 йилнинг 9 ойида мамлакатлар ўртасида юк ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, 1,3 миллион тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, ташишларнинг энг катта улуши (43%) автомобиль транспортига тўғри келади, бу эса уни икки давлат ўртасидаги транспорт алоқасининг асосий элементларидан бирига айлантиради.

Туркманистон ҳудуди орқали ўтадиган йўналишлар Ўзбекистонга Каспий денгизи, Яқин Шарқ ва Эронга чиқиш имконини беради, бу эса ушбу йўналишни ташқи савдони диверсификация қилиш учун асосий йўналишга айлантиради.

Ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, жараёнларни оптималлаштириш ва рақамли воситаларни жорий этиш туфайли автотранспортда ташиш ҳажми барқарор ўсишни кўрсатмоқда.

“2024 йил декабрь ойида Фарап автомобиль йўллари божхона постининг қайта қурилган мажмуаси фойдаланишга топширилиши минтақавий транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Модернизация натижасида объектнинг ўтказувчанлик қобилияти кунига 1000 та транспорт воситасигача ошди, бу аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир”, – дея урғуланган материалларда.

Мақолалар хулосасида “Келгусида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш минтақанинг Евроосиё транспорт тармоғига транспорт жиҳатидан интеграциялашуви, йўналишлар рақобатбардошлигини кучайтириш, янги логистика муқобилларини яратиш ва Марказий Осиёни қитъанинг асосий транзит марказига айлантиришда муҳим омил бўлади”, – деб ёзилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Rakhataliyeva

rakhataliyeva@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш