Остонадан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг муҳим иқтисодий марказига айланмоқда
Июнь 22, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 65
ОСТОНА, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Ҳукумати ва Парламенти маслаҳатчиси Ануар Нуртазин “Дунё” АА мухбирига 16–18 июнь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
– Мен V Тошкент халқаро инвестиция форумини катта қизиқиш билан кузатдим. Бугун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асосий иқтисодий марказларидан бири сифатида ўз мавқеини ишонч билан мустаҳкамлаб бормоқда. Мамлакат бизнес, инвестициялар ва йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга эришмоқда.
Айниқса, қўшни ва дўст мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишни намоён этаётгани, халқаро ҳамкорликка очиқлиги ҳамда замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишга интилиши қувонарлидир.
Ишончим комилки, ушбу форум янги инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда минтақадаги мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бундай тадбирлар тажриба алмашиш, янги ҳамкорликларни шакллантириш ва истиқболли ташаббусларни илгари суришда муҳим аҳамиятга эга. Форум ташкилотчилари ва иштирокчиларига самарали иш, муваффақиятли музокаралар ва қўйилган барча мақсадларга эришишни тилайман. Бу ҳаракатлар минтақанинг янада ривожланиши ва фаровонлигига хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси