Испанияниядан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳамкорлик ва барқарорликнинг муҳим марказига айланмоқда
Май 30, 2026. 14:00 • 3 дақ
• 7
МАДРИД, 30 май. /“Дунё” АА/. Испаниянинг Сан-Пабло СЕУ университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Антонио Алонсо “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистон Президентининг кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштироки хусусида фикр билдирди:
– Ўзбекистон етакчисининг Остонадаги ЕОИИ йиғилишида иштироки кутилмаган ҳолат эмас. эмас. Чунки Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг илк кунлариданоқ нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган янги ташқи сиёсий стратегияни изчил амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон давлат раҳбари бошиданоқ ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини шакллантирмасдан туриб, минтақанинг барқарор тараққиётини таъминлаб бўлмаслигини яхши англаган эди. Айнан унинг ташаббуслари туфайли Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичи бошланди.
Шавкат Мирзиёев чегараларни очди, кўплаб тўсиқларни бартараф этди, қўшни давлатлар ўртасидаги ишончни тиклади ва доимий сиёсий мулоқот учун шароит яратди. Шу билан бирга, Ўзбекистон минтақадаги барча давлатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва миллий манфаатларига доимо ҳурмат билан ёндашиб келмоқда.
Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралари стратегик аҳамиятга эга. Зеро, Шавкат Мирзиёев бугун Марказий Осиёда минтақавий интеграция ва амалий ҳамкорликнинг асосий ташаббускорларидан бири сифатида намоён бўлмоқда. Унинг шахсий дипломатияси, очиқлиги ва мулоқотга тайёрлиги минтақа барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим омилга айланди.
Ўзбекистон раҳбариятининг Марказий Осиё халқлари ўртасидаги маънавий яқинликни кучайтиришга қаратилган гуманитар ва маданий ташаббуслари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Бунга Ўзбекистон ташаббуси билан Туркистон шаҳрида масжид ва мақбара қурилиши лойиҳаси амалга оширилгани ёрқин мисол бўла олади.
Бу минтақа халқларининг умумий тарихий ва маънавий меросига ҳурмат рамзи сифатида баҳоланмоқда. Бундай лойиҳалар Ўзбекистон муносабатларни нафақат сиёсий ва иқтисодий асосда, балки умумий тарихий, маданий ва цивилизацион қадриятлар негизида ҳам ривожлантиришга интилаётганини кўрсатади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми, инвестициялар, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва саноат кооперацияси сезиларли даражада ўсди.
Таъкидлаш жоизки, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мувозанатли ва мустақил ташқи сиёсат юритмоқда. Мураккаб халқаро вазият ва глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Тошкент миллий манфаатлар ҳамда ўзаро ҳурмат тамойилларига таянган ҳолда барча халқаро ҳамкорлар билан конструктив муносабатлар ўрнатиш қобилиятини намоён этмоқда.
Бугунги глобал чақириқлар фонида Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарорлик, мулоқот ва тинч ҳамкорликнинг муҳим марказларидан бири сифатида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ва минтақа лидерлари билан фаол мулоқотлари минтақавий бирлик, иқтисодий ўзаро боғлиқлик ва қўшма тараққиётни янада кучайтиришга қаратилган сиёсат изчил давом этаётганини тасдиқлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Пекиндан муносабат: Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги иштироки минтақада иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади

Будапештдан муносабат: Ўзбекистоннинг кўпвекторли ташқи сиёсати Евроосиёдаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқда


