Хитойдан муносабат: Ўзбекистондаги ислоҳотлар амалий натижалар бермоқда

Июль 27, 2026. 09:30 • 2 дақ

89

ПЕКИН, 27 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда хитой тилидаги янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институтида бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон ва Хитойнинг етакчи таҳлилий ва илмий марказлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2030 йилгача мўлжалланган янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнлари ҳамда ташқи сиёсий устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси Академик кенгаши Бош котиби ўринбосари Динь Сяосин:

 — Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон шиддат билан ривожланмоқда. Мамлакатда бир неча бор бўлиб, сўнгги йилларда эришилган улкан муваффақиятларга гувоҳ бўлганман. “Ўзбекистон – 2030” — Ўзбекистоннинг яқин истиқболдаги ривожланиш векторини белгилаб берувчи асосий дастурий ҳужжатдир. Унда истиқболли мақсадли кўрсаткичлар ўз аксини топган. Хусусан, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий йилда 180 миллиард АҚШ долларига етиши, яқин йилларда эса 240 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболлари жуда кенг. Бугунги кунда мамлакат жадал ўсиш суръатларини намойиш этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Чжуанчжи:

 — Институтимиз ва Хитойнинг бошқа ақлий марказлари Ўзбекистондаги ислоҳотларни доимий равишда кузатиб бормоқда. Бу йил мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганига ўн йил тўлди. Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя тизимида сезиларли илгарилаш гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу Марказий Осиё давлатлари учун ёрқин намунадир. Ўзбекистонга ташрифларимиз чоғида ушбу ўзгаришлар аниқ ва сезиларли ижобий натижалар бераётганига шахсан ишонч ҳосил қилдик.

Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Су Чан:

— Самарали ўтган форум давомида биз кенг кўламли чора-тадбирларни ўз ичига олган янги тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳиятини атрофлича англаб етдик. Ўзбекистонлик мутахассислар сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги режалар ҳамда икки томонлама муносабатлар истиқболларини аниқ мисоллар билан тақдим этдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш