27–28 июль кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Июль 27, 2026. 10:00 • 1 дақ

31
27–28 июль кунлари Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

ЧОЛПОН-ОТА, 27 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Кабар” Қирғизистон миллий ахборот агентлигига кўра, кеча “Иссиқкўл” (Тамчи) халқаро аэропортига 27–28 июль кунлари Чолпон-Ота шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон маданияти кунларида иштирок этиш учун мамлакатимиз ижодий делегацияси етиб келди.

Ўзбекистон делегациясига маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилик қилмоқда.

Делегация таркибидан 200 га яқин маданият ва санъат вакиллари, жумладан, таниқли ижрочилар, созандалар, рақс жамоалари, маданият арбоблари ўрин олган.

Икки кун давомида улар Иссиқкўл вилояти аҳолиси ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда миллий санъатимизнинг замонавий ютуқларини акс эттирувчи маданий дастурни тақдим этадилар.

Вазирлик хабарида таъкидланишича, Маданият кунларининг ўтказилиши Қирғизистон ва Ўзбекистон маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш