«Кабар» АА: Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантирмоқда
Июль 26, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 98
БИШКЕК, 26 июль. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг «Кабар» миллий ахборот агентлигида Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар изчил ривожланиб, анъанавий товар айирбошлашдан саноат кооперацияси ва қўшма қиймат занжирларини шакллантириш босқичига ўтаётгани таъкидланган.
Қайд этилишича, 2025 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 37 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь–май ойларида эса ўзаро савдо ҳажми 45,5 фоизга ўсиб, 469 миллион долларга етган.
Нашрда, шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши, мазкур йўналиш бўйлаб логистика марказлари, саноат зоналари ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш эса минтақада ягона ишлаб чиқариш ва транспорт маконини шакллантиришга хизмат қилиши қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси