Ўзбекистон вакиллари Исроилда сув ресурсларини бошқариш бўйича ўқув курсида иштирок этди

Июль 26, 2026. 16:30 • 2 дақ

34
Ўзбекистон вакиллари Исроилда сув ресурсларини бошқариш бўйича ўқув курсида иштирок этди

ТЕЛЬ-АВИВ, 26 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон вакиллари Исроил ТИВ ҳузуридаги Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) томонидан ташкил этилган “Сув ресурсларини барқарор бошқариш” мавзусидаги халқаро ўқув курсида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчилар сувдан фойдаланишга оид замонавий ёндашувлар, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш, тозаланган оқова сувлардан қайта фойдаланиш, сув ҳавзаларини бошқариш, сув тошқинларининг олдини олиш, денгиз сувини чучуклаштириш, шунингдек, Исроил сув секторини давлат томонидан тартибга солиш тизими билан танишдилар.

Курс доирасида иштирокчилар Исроилнинг етакчи сув инфратузилмаси объектлари, жумладан, “Мекорот” миллий сув компанияси, илмий-тадқиқот ва агротехнологик марказлар, тозалаш иншоотлари, чучуклаштириш қурилмаси, Исроил Сув ресурслари бошқармаси, шунингдек, сув таъминоти, ирригация ва сувдан қайта фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни жорий этаётган қатор корхона ва ташкилотларда бўлдилар.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон вакилларининг MASHAV таълим дастурларида иштирок этиши мамлакатимиз мутахассисларининг касбий билимларини кенгайтириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш