Logo

Россиядан муносабат: Жанубий Осиё йўналиши Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан биридир

Февраль 07, 2026. 10:58 • 2 дақ

61
Россиядан муносабат: Жанубий Осиё йўналиши Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан биридир

МОСКВА, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Хитой ва замонавий Осиё институти Марказий Осиё тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Александра Перминова Дунё” АА учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 56 февраль кунлари Покистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари ҳақида фикр билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги самарали музокаралар бўлиб ўтди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиб, унда икки томонлама муносабатларга институционал жиҳатдан барқарор тус берувчи масалалар муҳокама қилинди.

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларация ва Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бундан ташқари, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Айтишим лозимки, Жанубий Осиё йўналиши Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан биридир. У мамлакат раҳбариятининг расмий чиқишларида транспорт боғлиқлиги, ташқи бозорларга чиқиш ва савдо-иқтисодий имкониятларни кенгайтириш нуқтаи назаридан истиқболли йўналишлардан бири сифатида изчил қайд этиб келинмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Покистон Ўзбекистон томонидан логистика салоҳияти, бозорнинг демографик сиғими ва минтақавий хавфсизлик масалаларида, биринчи навбатда, Афғонистон омили билан боғлиқ сезиларли ролни ўзида мужассам этган муҳим минтақавий марказ сифатида қаралади.

Шубҳасиз, ташриф Марказий ва Жанубий Осиё учун ўзаро боғлиқлик маконини шакллантириш истиқболларини белгилаб беради ҳамда Евроосиёда янада зич ва ўзаро боғлиқ минтақавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш