Logo

Исламободдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Туркияга амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди

Февраль 01, 2026. 10:00 • 2 дақ

93
Исламободдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Туркияга амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди

ИСЛОМОБОД, 1 февраль. /“Дунё” АА/. Покистон тинчлик тадқиқотлари институти президенти Муҳаммад Амир Рана Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 29 январь куни Туркияга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширган ташрифи икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу ташриф нафақат Ўзбекистон – Туркия муносабатлари учун янги уфқларни очди, балки ўзаро ҳурмат, ишонч ва умумий манфаатларга содиқликка асосланган конструктив дипломатиянинг ёрқин намунасига айланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Анқара остонасида Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан шахсан кутиб олиниши Ўзбекистонга, хусусан Давлатингиз Раҳбарига бўлган юксак эътибордан далолат беради. Бундай юксак муносабат, шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал жараёнларда масъулиятли ва фаол иштирокчи сифатидаги ўсиб бораётган ролини намойиш этди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасидаги учрашув алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ушбу мулоқот инвестициялар, “яшил” энергия, транспорт, туризм ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини янада оширишга ўзаро қизиқиш, маданий ва гуманитар алоқаларни жадаллаштириш бўйича белгиланган мақсадлар эса икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ташриф давомида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича етакчилар Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзоладилар. Бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама муҳим ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт, халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш, махсус иқтисодий зоналарни биргаликда ташкил этиш, миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатларига қайтариш соҳаларидаги келишувлар қўллаб-қувватлашга лойиқдир.

Ўзбекистон ва Туркия муносабатларининг янада мустаҳкамланишидан Покистон томони ҳам манфаатдор. Чунки Ўзбекистон ва Туркия ўз минтақаларида асосий сиёсий куч ҳисобланади. Покистон эса улар билан барча йўналишларда шерикликни жадаллаштиришга интилмоқда.

Ишончим комилки, Ўзбекистон Президентининг Туркияга амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб беради ва халқларнинг умумий фаровонлигига хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш