“Daily News Hungary”: Ўзбекистонда 2025 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш 3 миллиард куб метр сувни тежаш имконини берди
Август 25, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 41
БУДАПЕШТ, 25 август. /“Дунё” АА/. Венгриянинг “Daily News Hungary” интернет нашрида “ШҲТ ва сув дипломатияси: умумий манфаатлар сари” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада ёзилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув дипломатиясини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Муаллифнинг таъкидлашича, шу йил апрель ойида Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари иқлим ўзгариши, музликларни асраш ва сув ресурсларини бошқариш масалаларини муҳокама қилинган. Шунингдек, август ойида Туркистон шаҳрида Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Сурхондарё ва Амударё ҳавзаларидаги сув омборларининг ишлаш тартибини кўриб чиққан.
Ўзбекистоннинг сув тежамкор технологияларни жорий этиш борасидаги тажрибасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2025 йилда мазкур технологиялар ҳисобига 3 миллиард куб метр сув тежалгани, 2026 йил якунига қадар уларни 3,1 миллион гектар майдонда жорий этиш ва 5 миллиард куб метр сувни тежаш режалаштирилаётгани маълум қилинган.
Шу билан бирга, материалда мамлакатда сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, сув омборларида сув сатҳи ва ҳажмини масофадан назорат қилиш имконини берувчи 44 та датчик ўрнатилгани ҳақида маълумот берилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси