Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида олий даражада эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди

Ноябрь 26, 2026. 19:26 • 54 сония

• 29
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида олий даражада эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё департаменти бош директори Нам Чжин билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВнинг маълум қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, Президентимизнинг жорий йил сентябрь ойида Сеул шаҳрига амалга оширган давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, томонлар келгуси йилда турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш