Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Хонабоддаги 2-сон касб-ҳунар техникумига замонавий планшетлар тақдим этди

Июнь 11, 2026. 14:00 • 2 дақ

42
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Хонабоддаги 2-сон касб-ҳунар техникумига замонавий планшетлар тақдим этди

ИСЛОМОБОД, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Андижон вилоятининг Хонабод туманидаги 2-сон касб-ҳунар техникумига беғараз грант тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА муҳбири.

Мазкур грант кўмаги Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида ташқи сиёсий идоралар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини янада ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан элчихонага бириктирилган таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда амалий лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, элчихона томонидан Хонабод туманидаги 2-сон касб-ҳунар техникумига графика ва дизайн, электромонтаж ҳамда ахборот технологиялари соҳаларида таҳсил олаётган ўқувчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган 10 та замонавий планшет грант сифатида ажратилди.

Ушбу амалий кўмак таълим муассасасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, мазкур қурилмалар таълим жараёнида электрон дарсликлардан фойдаланиш, график дастурлар билан ишлаш, лойиҳалар тайёрлаш ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Техникум раҳбарияти билан мазкур таълим муассасаси базасида компьютер графикаси, дизайн ва электромонтаж йўналишларига ихтисослашган инновацион марказ ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, бу борада ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Режалаштирилаётган мазкур марказ ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда меҳнат бозорида юқори талабга эга мутахассисликлар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Мазкур грант ва истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари натижасида Хонабод туманидаги 2-сон касб-ҳунар техникуми ўқувчилари учун янада кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг замонавий касб ва технологияларни чуқур ўзлаштириши, келажакда етук ва рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишига муносиб ҳисса қўшади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш