Тошкентда биринчи Халқаро миграция форуми ўз ишини бошлади
Май 18, 2026. 10:55 • 2 дақ
• 10ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон пойтахтида “Ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзолари” мавзусига бағишланган биринчи Тошкент халқаро миграция форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири воқеа жойдан.
Ушбу форум Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Марказий Осиё, Осиё, Европа ва АҚШнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 600 нафадан зиёд вакиллар иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида легал миграция йўлларини кенгайтириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш, шунингдек миграция соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Айниқса, иқлим ўзгаришининг аҳоли мобиллигига таъсири ҳамда барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда тахминан 304 миллион халқаро мигрант мавжуд бўлиб, улардан 168 миллиони меҳнат мигрантларидир. Мигрантларнинг ўз оилаларига юборадиган йиллик пул ўтказмалари ҳажми тахминан 905 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Форум якунлари бўйича халқаро иш берувчилар ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўртасида янги келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Ушбу келишувлар шаффоф ва ўзаро манфаатли меҳнат миграцияси тизимларини ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, форум доирасида халқаро тил ва касбий тайёргарлик маркази “INTIL”нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу марказ Ўзбекистон фуқароларини замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитиш, уларни кейинчалик хорижда ишга жойлаштиришга ихтисослашган.
Маълум қилинишича, марказ фаолияти Ўзбекистон фуқароларининг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш ва хорижда легал ҳамда хавфсиз иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






