Япония компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирди

Ноябрь 09, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 57
Япония компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирди

ОСАКА, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Осака шаҳрида Япониянинг “Masui Co., Ltd.” компанияси президенти Лу Цзе билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда компания фаолиятини кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Япон томони Ўзбекистон билан ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Ҳамкорликнинг амалий намунаси сифатида компания томонидан яратилган “Samarqandaryo” бренди қайд этилди. Ушбу бренд остида ўзбек пахтаси ва япон технологиялари асосида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотлар савдосидан тушган даромаднинг бир қисми Самарқанд вилоятидаги ёшларга япон тили ва маданиятини бепул ўргатувчи “Samarqandaryo Japan Academy” таълим марказини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Учрашув якунида томонлар компания фаолиятини Ўзбекистонда кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш