Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Саудия Арабистони элчиси меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Июль 22, 2026. 20:45 • 2 дақ
• 39
ТОШКЕНТ, 22 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Саудия Арабистони элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, консуллик-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар рақамли ечимларни жорий этиш, консуллик хизматлари самарадорлигини ошириш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки давлат ҳам манфаатдор эканини таъкидладилар.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қиладиган қатор ташаббуслар муҳокама қилиниб, уларни ваколатли идоралар иштирокида амалий жиҳатдан ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси