ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
Декабрь 23, 2025. 19:15 • 26 сония
• 114
ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насредин Исматулло билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот жараёнида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.
2025 йил давомида турли соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026 йилга мўлжалланган иттифоқчилик муносабатларининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди